«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона» ҳужумчиси Неймарга «ПСЖ» ўтмасликни маслаҳат қилди.
Football Espana нашри хабарига кўра, Роналду WhatsApp орқали Неймар билан гаплашган ва унга «Камп Ноу»да қолишни, фаолиятида орқага қадам ташламасликни маслаҳат берган. Қўшимча қилинишича, португалиялик футболчи рақиб жамоа етакчисига «Манчестер Юнайтед»дан таклиф келишини кутишни тавсия этган.
Маълумки, бу икки ашаддий рақиб жамоанинг икки футболчиси ўзаро дўстона муносабатларга эга ҳисобланади.
Ўтган ҳафтада Неймар жамоасини ўзгартирмоқчи экани, бу унинг каталонияликлар жамоасида «Месси соясида қолиб кетаётгани» билан изоҳлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Париж клуби ушбу футболчи учун 222 млн сарфлаб, унга катта маош тайинлашга (йилига 30 млн евро), шунингдек, трансферга розилик бериши учун катта миқдорда бонус беришга тайёр. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди