«Барселона» раҳбарияти июль ойининг бошида ҳужумчи Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантириш олишган, бироқ бунга қарши бирор ҳаракатни амалга оширишмаган. Бу ҳақда «Sport.es»га таяниб «Кун.уз» ёзмоқда.
Манбанинг кузатувларга асосланиб маълумот беришича, Неймар ва унинг отаси билан доимий мулоқотда бўлувчи, шунингдек кўк-анорранглилар раҳбарияти билан ҳам алоқалари бўлган одамлар «Барса» функционерларини Неймарнинг «ПСЖ» билан музокара олиб бораётгани ва футболчининг кетиш хавфи борлигини билдиришган. Шунга қарамай, каталонияликлар раҳбарияти уларнинг сўзига эътибор бермаган ва парижликларнинг Неймар учун товон пули бўлган 222 млн. еврони тўлай олишига ишонишмаган.
«Барселона» президенти ва Неймар ўртасидаги суҳбат у таътилдан қайтиб келгач, матбуотда барча гаплар урчиб бўлгач бўлиб ўтган. Бунгача бўлган даврда эса футболчининг отаси парижликлар билан фаол тарзда музокара олиб борган ва шартноманинг дастлабки шартлари бўйича келишувга эришган.
Кўк-анорранглилар раҳбари билан суҳбатда Неймар клубда қолиш ниятида эмаслигини айтган. Шундан сўнг клуб вакиллари, футболчилар ва мураббийлар уни клубда қолиши учун кўндириш ҳаракатига тушиб қолишган. Дастлаб бу иш уларда ўхшаётгандек таассурот уйғотганди, аммо сўнгги вақтга келиб Неймарнинг «ПСЖ»га ўтиши янада аниқроқ вариант бўлиб қолмоқда
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тарқатилган хабарларга кўра, Неймар парижликлар билан шартнома имзоласа, унга бонус сифатида 50 миллион евро мукофот пули берилади. Бразилнинг йиллик маоши эса 30 млн. еврони ташкил қилади. Бу барча солиқларни чиқариб ташланганда тўланадиган соф маош саналади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи