12:51 / 27.07.2017
5 328

«Манчестер Сити» «Реал»га 4та гол урди

«Манчестер Сити» «Реал»га 4та гол урди
International champions cup мусобақасининг АҚШда давом этаётган гуруҳида яна бир марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Сити» Мадриднинг «Реал» клубига қарши майдонга чиқиб, рақибни аяб ўтирмади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Биринчи бўлимда иккала жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлган бўлишига қарамасдан, ҳисоб очилмай қолганди. Бироқ иккинчи бўлимда Гвардиола жамоаси бутунлай бошқача кайфиятда тушиб келди. Аввалига Николас Отаменди бурчак тўпидан сўнг юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Раҳим Стерлинг Уокер-де Брюйне-Стерлинг суперкомбинациясини муваффақиятли якунлаб қўйди. 67-дақиқада яна Кевин де Брюйненинг тўп узатишидан сўнг, бу сафар Жон Стоунз мадридликлар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида иккала жамоада ҳам асосан ёшлар ҳаракат қилишди ва бу вақтда «Сити» ёшлари фаолроқ бўлишди. 81-дақиқада Патрик Робертс билан комбинацияни амалга оширган «шаҳарликлар» келажаги Браҳим Диас узоқ масофадан Кико Касильяни ожиз қолдирди. «Реал» футболчилари сўнгги дақиқада Оскар Родригеснинг чиройли голи билан бир марта жавоб қайтара олишди. Натижада ўйин 4:1 ҳисобида Гвардиола шогирдлари ғалабаси билан тугади.

International champions cup
АҚШ, Лос-Анжелес

Манчестер Сити (Англия) – Реал Мадрид (Испания) 4:1 (0:0)
Голлар
: Отаменди (52), Стерлинг (59), Стоунз (67), Браҳим Диас (81) – Оскар Родригес (90).

Манчестер Сити: Эдерсон (Гримшоу, 80), Уокер (Дьюэйни, 70), Компани (Мангаля, 46), Стоунз, Данило (Сане, 80), де Брюйне (Зинченко, 69), Туре (Робертс, 80), Фоден (Насри, 46), Отаменди (Адарабиойо, 80), Габриэл Жезус (Браҳим Диас, 69), Агуэро (Стерлинг, 46).
Реал Мадрид: Навас (Касилья, 46), Варан (Вальехо, 62), Начо (Асенсио, 62), Марсело (Хакими, 62), Карвахаль (Техеро, 62), Каземиро (Тео, 62), Модрич (Оскар Родригес, 62), Иско (Себальос, 62), Ковачич (Васкес, 62), Бэйл (Маркос Льоренте, 61), Бензема (Майораль, 62).
Огоҳлнатиришлар: Туре (29), Начо (33), Карвахаль (41), Насри (88).
[media=https://youtu.be/mFDKimImz1I]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» «Реал»га 4та гол урди