23:04 / 07.08.2017
2 996

Жозе Моуринью журналистлар саволларига жавоб берди

Жозе Моуринью журналистлар саволларига жавоб берди
Эртага УЕФА Суперкубоги финали доирасида Мадриднинг "Реал" жамоаси "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга чиқади.

Аввалроқ, хабар қилганимиздек манкунианликлар биринчи бўлиб стадионга ташриф буюрдилар ва матбуот анжуманида қатнашдилар.

«Умид қиламанки, бизнинг жамоа эртанги ўйинда ғолиб бўлади ва биз барчамиз ушбу совринни қўлга киритганимизни бирга нишонлаймиз. Албатта, Европа Лигаси билан ЕЧЛ ўртасида фарқ бор, биз қатнашган мусобоқа ҳам ўзига яраша қийин. Чунки ўйинлар кўп ва узоқ масофаларга бориш лозим. Лекин у сифат бўйича ЕЧЛга етолмайди, у ерда 4-5 жуда кучли жамоалар бор, уларга қарши ўйнаш эса мушкул вазифа.

Об-ҳаво? Бу ерда ҳаво иссиқ эканлигини биламан. Биз АҚШдаги йиғиндан қайтганимиздан сўнг Манчестердаги машғулотларни ҳар куни 16:00да ўтказдик, бироқ аксига олиб ўша вақтда у ерда ёмғир ёғиб юборди. Ўйлайманки, эратанги иссиқ ҳаво биз каби рақибларимизга ҳам ўзига яраша таъсир қилади, гарчи улар бунга мослашган бўлсалар ҳам.

Футболчиларимдан ушбу лаҳзалардан бахра олишларини сўраган бўлардим, чунки агар “Реал” ёки “Барса” футболчиси бўлмасангиз бундай ўйинларда ҳар доим ҳам иштирок этиб бўлмайди,.

Бейл? Барчаси яқин кунлар ичида аён бўлади. Агар Бейл “МЮ”га қарши ўйнайдиган бўлса, бу “Реал” уни сақлаб қолишни хохлашини тасдиқлайди.

Шунда ўйлайманки, бу мавзу ёпилади. Агар “Реал” ростдан ҳам Бейлга ишонч билдирмайдиган бўлса, биз уни қўлга киритиш учун курашишга тайёрмиз», - дейди Моуринью.


Сўнгра жамоа аъзолари машғулот ўтказиш учун майдонга чиқиб келдилар.



Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуринью журналистлар саволларига жавоб берди