
Мадридский «Реал» клуби яқин кунларда «Ювентус»га ҳужумчи Пауло Дибала борасида таклиф билан чимоқчи.
Tuttosport нашрининг хабар қилишича, “қаймоқранглилар” 23 ёшли футболчи учун 80-85 млн евро ва ярим ҳимоячи Матео Ковачични қўшиб беришга тайёрлар.
Дибалага шунингдек, «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган. Ўз навбатида «Ювентус» ўз етакчисини 120 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Дибаланинг туринликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар