12:19 / 11.08.2017
5 274

Бир-қатор грандлар «Барселона» футболчиси учун кураш бошлашди

Бир-қатор грандлар «Барселона» футболчиси учун кураш бошлашди
«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Серхи Роберто жамоасини алмаштириши мумкин.

25 ёшли футболчи хизматларига «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирмоқдалар. Уччала клуб ҳам футболчининг шартномасида кўрсатилган 40 млн товон пулини тўлашга ва унинг маошини икки баробар оширишга тайёр.

Роберто «Барселона»даги фаолиятини давом эттириш истагида, бироқ у етарли ўйин амалиётига эга бўлмасликдан чўчимоқда. Каталонияликларнинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверди уни аввалги позициясига қайтарган, яъни испаниялик футболчи энди ўнг қанот ҳимоясида эмас марказий ярим ҳимояда ўйнайди. У ерда эса Бускетс, Ракитич ва Иньеста каби футболчилар билан рақобатлашишга тўғри келади.

Ушбу ҳафтада ярим ҳимоячининг агенти каталонияликлар раҳбарияти билан учрашган. Клуб Робертога 2019 йилга қадар мўлжалланган шартномани янада узайтиришни таклиф қилган.

Манба: interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бир-қатор грандлар «Барселона» футболчиси учун кураш бошлашди