
«Манчестер Юнайтед» клуби навбатдаги марта Давид Де Хеанинг «Реал»га ўтмай қолиши борасида баёнот бериб ўтди.
«Нима бўлганини фактлар айтиб турибди. Англия футбол федерацияси бизни қўллашга тайёр ва барча ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланганини тасдиқлай олади. Афтидан "Реал" бундай гап сўзлар билан ўз ишининг самарасизлигидан эътиборни чалғитмоқчи шекилли.
Барчамиз ҳам бошқаларни айблашни хуш кўрамиз. Аммо кимдир деярли тайёр турган трансферни қўлдан чиқарган бўлса, бу фақат унинг айби бўлади», - дейилади клуб матбуот хизмати баёнотида. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар