10:18 / 16.08.2017
4 549

Усэйн Болт “Манчестер Юнайтед” сафида “Барселона”га қарши ўйнайди

Усэйн Болт “Манчестер Юнайтед” сафида “Барселона”га қарши ўйнайди
Енгил атлетика бўйича 8 карра Олимпия чемпиони, спортчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган ямайкалик спринтер Усэйн Болт хайрия футбол учрашувида иштирок этади.

Болт учрашувда “Манчестер Юнайтед” сафида жамоанинг Пол Скоулз, Гари Нэвилл, Эдвин Ван дер Сар каби собиқ ўйинчилари билан биргаликда “Барселона”га қарши майдонга тушади. Учрашув 2 сентябрда бўлиб ўтади.

30 ёшли Болт анчадан бери фаолиятини якунлагач, ўз кучини футболда синаб кўриш истаги борлигини айтиб келади. У ҳаттоки бир неча футбол клубларида, жумладан “Манчестер Юнайтед” ва Дортмунднинг “Боруссия”си машғулотларида иштирок этган. Спортчининг ўзи “МЮ”га мухлислик қилишини айтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)