Бугун, 16 август куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида Испания Суперкубогининг жавоб учрашуви ўтказилади.
Ушбу жамоаларнинг Каталония пойтахтида кечган илк ўйинида “Реал” устунлигини намойиш этиб мезбонларни 3:1 ҳисобида ортда қолдирганди.
Бироқ бугун Зинедин Зидан қўл остидаги “Реал” футболчилари ашаддий рақобатчилари “Барселона”га қарши яна майдонга тушишади.
Ўтган тарихни эслайдиган бўлсак, “Барселона” мадридликларни айнан ўз майдони “Саньтяго Бернабеу”да 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Балки жавоб учрашувида яна шундай фантастик ирода кучига гувоҳ бўлиб, “Барса”нинг ғалабасини кўрармиз.
Балки “Реал” осонликча таслим бўлмайди. Бу саволларнинг барчасига жавобни учрашув якунланганидан сўнг билиб оламиз.
Маълумот учун, “Реал” бугунги баҳсда асосий етакчи футболчиси Роналду хизматларидан фойдалана олмайди.
Криштиану аввалги ўйиндаги қизил карточка сабаб, ушбу ўйинни ўтказиб юборади.
Футболчининг ҳозирги формасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Роналдунинг йўқлиги бугун майдонда унчалик билинмайди.
Ўз ўрнида “Барселона”да ҳам йўқотишлар мавжуд. Жамоанинг асосий футболчиларидан бири Андрес Иньеста жароҳат сабаб сафдошларига ёрдам бера олмайди.
Хуллас, бу тунда яна бир бор футбол санъатига гувоҳ бўламиз.
Тахминимизча, бугунги “Эл-класико”да қуйидаги таркибда футболчилар майдонга тушади:
“Реал”: Навас, Марсело, Варан, Рамос, Карвахаль, Каземиро, Кроос, Модрич, Иско, Бэйл, Бензема.
“Барселона”: тер Штеген, Видаль, Пике, Умтити, Альба, Бускетс, Андре Гомеш, Ракитич, Денис Суарес, Месси, Луис Суарес.
Ушбу учрашув бугун, 17 августга ўтар кечаси тунги соат 02:00 да бошланади.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас