04:28 / 17.08.2017
5 536

"Реал" Испания Суперкубогини қўлга киритди!

"Реал" Испания Суперкубогини қўлга киритди!
"Реал Мадрид" ҳамда "Барселона" ўртасида кечган Испания Суперкубогининг жавоб ўйини бўлиб ўтди. "Сантьяго Бернабеу"да кечган ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Асенсио узоқ масофадан тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи гол 39-дақиқада Бензема томонидан киритилди.
Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин ҳам 3:1 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлганди. Шу тариқа, "Реал Мадрид" Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Испания Суперкубоги. Жавоб ўйини
Реал Мадрид – Барселона 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 4 Асенсио, 2:0 – 39 Бензема.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Себальос, 80), Ковачич (Каземиро, 62), Асенсио (Тео, 75), Модрич, Васкес, Бензема.
Барселона – тер Стеген, Пике (Нелсон Семеду, 50), Умтити, Альба (Динь, 78), Маскерано, Ракитич, Серджи Роберто, Андре Гомеш (Деулофеу, 72), Бускетс, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Суарес (89).
[media=https://youtu.be/HfX2ddM5XZ0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" Испания Суперкубогини қўлга киритди!