
Ўтган ҳафта старт олган туманли альбиондаги мусобоқанинг 2-тури бугун бошланади.
Ўтган турда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритган “МЮ” клуби “Суонси” майдонига сафар қилади. “Лестер” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилса, “Кристал Пелас” Ливерпулга сафар қилади ва Юрген Клопп шогирдларига қарши майдонга тушади.
Бугунги баҳсларни “Сток Сити” ва “Арсенал” ўртасидаги учрашув якунлаб беради. Эртага турнинг марказий учрашуви – “Лондон дерби”си бўлиб ўтади, унда “Тоттенхем” амалдаги чемпион “Челси”га қаршилик қилишга уринади.
Ушбу тур сўнгги учрашувида “Эвертон” сафарда “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради.
2-тур тақвими билан танишинг:

Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар