Яхши биласиз, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ён қўшнимиз Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Мазкур ўйинга мухлислар киритилмаслиги маълум бўлган. Бундан ташқари, ўйин ТВ орқали ҳам трансляция қилинмайди. Бу борада Ўзбекистон футбол федерацияси ўзининг баёнотини бериб улгурди.
UFF.uz сайти эса, Халқаро спорт юристи Санъат Шариповнинг маълумотларига таяниб, қуйидагиларни маълум қилади:
"Демак, Ўзбекистон футбол федерацияси Қирғизистонга қарши ўйинда Самвел Бабаян ихтиёрида бўлган бир қатор футболчиларни чекланмаган миқдорда алмаштириб, синаб кўришни режа қилган ва бу ҳақида ФИФА ва ОФКга мурожаат қилган.
Шу билан бирга, ФИФА ва ОФК мутасаддиларига ЎФФ Қирғизистонга қарши ўйин учун чипта чиқариб, уни ТВ орқали трансляция қилишни ҳам маълум қилганди.
Аммо, ФИФА ташкилотининг ЖЧ-2018 саралаш учрашувларини ўтказиш департамент бошлиғи Гордон Савич ЎФФга жавоб берар экан, захирадан исталган футболчиларни чекланмаган миқдорда алмаштириш ФИФАнинг 1593-рақамли циркулярига зид эканлиги ва бу ўйин ТВ орқали намойиш этилса, жамоатчилик томонидан норозиликларни келтириб чиқарилиши ҳақида огоҳлантирган.
Яъни, бундай ҳолатларда икки жамоа ҳам узоғи билан 6тадан футболчини алмаштириши таъкидланган. Шунинг учун Гордон Савич ЎФФга қайта мурожаат қилган ва ушбу ўйинни ўртоқлик мақомида эмас, балки назорат ўйини сифатида ўтказишни сўраган. Аниқроғи, ёки ўртоқлик мақомида ва футбол қоидаларининг 3-бандига риоя қилиш ёки шунчаки назорат ўйини сифатида ўтказишни айтган.
ЎФФ эса бу мактубдан сўнг ўйинни ўртоқлик эмас, балки назорат-машғулот ўйини деб ҳисобланишини ва уни ёпиқ эшиклар остида ўтказишини маълум қилган.
Лекин, сал аввал матбуотда Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви меҳмонларнинг талабига кўра, ёпиқ эшиклар остида ўтади, деган хабарлар тарқалганди. Аслида, бу маълумотни ЎФФ айтмаган.
Қуйида ЎФФ ва ФИФА ўртасидаги ёзишмани ҳавола этамиз:
Хулоса ўзингиздан...
Манба: www.uff.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди