Футбол бўйича Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2018 учун Европа саралаш босқичининг H гуруҳи 8-турида меҳмонда Грецияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Беллашувнинг 70-дақиқасида Ян Вертонген бельгияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, орадан уч дақиқа ўтиб Зека ҳисобни тенглаштирди, бироқ Ромелу Лукаку дарҳол ғалаба тўпини киритди.
Бельгия терма жамоаси ўз таъқибчиларидан ўзиб кетди ва Россиядаги ЖЧга йўлланмани қўлга киритди. Шу тариқа, мундиалнинг олтинчи қатнашчиси номи маълум бўлди. Мезбон терма жамоадан ташқари, жаҳон чемпионатига Бразилия, Эрон, Япония ва Мексика термалари ҳам йўл олишди.
Ушбу гуруҳнинг бошқа бир учрашувида Босния ва Герцеговина меҳмонда Гибралтар термасини 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди.
H гуруҳи турнир жадвали: 1. Бельгия — 22 очко; 2. Босния ва Герцеговина — 14; 3. Греция — 13; 4. Кипр — 10; 5. Эстония — 8; 6. Гибралтар — 0.
ЖЧ-2018 саралаши
Европа, 8-тур
Греция – Бельгия 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 70 Вертонген, 1:1 – 73 Зека, 1:2 – 74 Лукаку.
Греция – Карнезис, Папастатопулос, Манолас, Цавелас, Стафилидис(Ликояннис, 69), Зека, Маньятис (Бакасетас, 85), Самарис, Циолис, Фортунис(Веллиос, 89), Донис.
Бельгия – Куртуа, Вермален, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Феллайни(Дендонкер, 89), Феррейра Карраско (Шадли, 79), Дембеле (Азар, 74), де Брюйне, Мертенс, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Менье (49), Дембеле (50), Самарис (55), Феррейра Карраско (76), де Брюйне(90).
Гибралтар – Босния ва Герцеговина 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 35 Жеко, 0:2 – 65 Кодро, 0:3 – 83 Лулич, 0:4 – 85 Жеко.
Гибралтар – Ибраим, Оливеро, Чиполина, Чиполина, Понс (Пьюзи, 67), Грин(Дуарте, 80), Уокер, Бардон, Гарсия, Эрнандес, Кассиаро (Кумбз, 86).
Босния ва Герцеговина – Бегович, Цоцалич (Думич, 85), Колашинац, Враньеш, Зуканович, Вишча, Яяло, Хаджич (Миличевич, 67), Лулич, Кодро(Байич, 79), Жеко.
Огоҳлантириш: Зуканович (28).
Эстония – Кипр 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Кяйт.
Эстония – Аксалу, Пикк, Баранов, Метс, Тенисте, Яагер, Антонов, Кяйт, Аньер (Васильев, 82), Зенев (Миллер, 78), Пурье (Тамм, 87).
Кипр – Панаги, Кателарис, Деметриу, Лайфис, Кирьяку, Маргаса, Лабан, Артиматас, Авраам (Кастанос, 66), Сотериу, Христофи (Хараламбидис, 87).
Огоҳлантиришлар: Деметриу (12), Аньер (77).
Манба: kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради
Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар