Ўзаро учрашувлар
Жамоалар шу кунга қадар 14 марта ўзаро тўқнаш келган. 10та учрашувда Жанубий Корея, 1та ўйинда ҳамюртларимиз ғалаба қозонган бўлса, 3 қарама-қаршиликда ғолиб номи аниқланмаган. ЖЧ-2018 саралаш босқичи биринчи даврасида Самвел Бабаян шогирдлари Сеулда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди.
Голлар нисбати 30 - 14 кореяликлар фойдасига. Мазкур қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалаба ЖЧ-1998 саралаши доирасида қайд этилган. Ўшанда ҳамюртларимиз ўз майдонларида 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишган.
Ўзбекистон термасининг ягона ғалабаси 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида қўлга киритлган. Мазкур баҳс томонларнинг илк расмий ўйини ҳисобланади.
Қуйида жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 ўйинда қайд этилган натижалар билан танишинг.
11.09.2012 Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:2 | ЖЧ-2014 саралаши
11.06.2013 Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:0 | ЖЧ-2014 саралаши
22.01.2015 Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:0 | Осиё Кубоги 2015. чорак финал
27.03.2015 Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1 | Ўртоқлик учрашуви
15.11.2016 Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:2 | ЖЧ-2018 сарлаши
Йўқотишлар
Ўзбекистон термаси мазкур ўйинга таркибда баъзи йўқтишлар билан ташриф буюрмоқда. Хитойга қарши баҳсда Егор Кримец ва Марат Бикмаев сариқ карточка олишди. Шу боис бўлажак ўйинни ўтказиб юборишади. Шунингдек, Игор Сергеев ҳам Хитойга қарши баҳсда жароҳат олган ва бугунги учрашувга тушиши сўроқ остида. Ўтган турда сариқ карточкалари тўпланиб қолгани сабаб ўйинни ўтказиб юборган Даврон Ҳошимов эса бўлажак ўйинда жамоага ёрдам бера олади.
Жанубий Корея терамасида эса ўнг қанот ҳимоячиси Чои Чул Сун дисквалификация туфайли Ўзбекистон билан баҳсда иштирок эта олмайди. Лекин жамоа сардори Ки Сун Йўнг асосий таркибга қайтиши кутилмоқда.
Гуруҳдаги вазият
Осиё минтақасидан ЖЧ-2018 саралаш босқичи "А" гуруҳи 9-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан 4-ўринда бормоқда. Мундиал йўлланмасини қўлга киритган Эрон 21 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 14 очко билан ҳозирча 2-поғонани эгаллаб турибди. 3-ўрин Сурия термасига тегишли. Айни дамда ҳамюртларимиз билан бир хил 12 очко жамғарган сурияликлар тўплар нисбатига кўра олдинда. Ҳисобида 9 очко бўлган Хитой 5-поғонада бўлса, 7 очкога эга бўлган Қатар энг сўнги 6-ўринни эгаллаб турибди.
"А" гуруҳи 10-турнинг қолган ўйинлари
Сарлаш босқичи 10-турида Эрон Сурияни қабул қилади. Қатар Хитой билан беллашади.
20:00 Ўзбекистон - Жанубий Корея
20:00 Эрон – Сурия
20:00 Хитой – Қатар
Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган
Манба: «UzReport» «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда