6 016
Самвел Бабаян: "Мендан кейин келадиган мураббий янада кучлироқ ишлаши керак, мени кечиринглар"
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаян иштирок этди.
Бабаян залга кириб келганида журналистлар уни "қарсаклар" билан кутиб олишди.
"Барча бугунги ўйинни кўрди. Баъзи журналистлар учун яхши кечди шекилли, олқишлашди. Терма жамоани 2 ярим йил олдин уни қабул қилиб олгандим. Бу йиллар давомида ўз кучим борича ҳаракат қилдим. Мендан кейин келадиган мураббий ундан ҳам кўпроқ ишлаши керак деб ўйлайман. Таркибга яна кўпроқ ёш футболчилар қўшилишини истайман. Ҳозир ютқазилган ўйинларда нималар етишмаганини айта олмайман. Вақти келса барчасини айтиб бераман. Сурия ва Хитой билан нима учун камида дуранг ўйнай олмаганимизни чуқур таҳлил қилишимиз керак. Ҳозир эса мени кечиринглар ҳеч нима дея олмайман", - деган Бабаян саволларга жавоб бермай зални тарк этди.
Журналистлар уни "пазор" деб кузатиб қўйишди... “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас