Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шин Таэ Йонг матбуот анжуманида иштирок этди.
Бугун биз дуранг қайд этиб Жаҳон чемпионатига чиқдик. Кетма кет тўққизинчи марта Жанубий Корея мундиалга йўл олди. Ҳозир юртимизда ярим тун, шунга қарамай халқимиз финал хуштагини кутиб ўтиришди. Ўзбекистонлик мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни қўллаб қувватлашди, - дейди Шин Таэ Йонг.
- Бугун ЖЧга йўлланма қўлга киритилди, аммо жамоаингиз гол ура олмади. Нимани кучайтириш керак?
- Биз бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Терма жамоага яқинда келдим. Олдинда 9 ой вақт бор. Биз мундиалга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Ўзбекистон ҳам бугун яхши ўйнаганини айтиш керак.
- Сизга энг қийини нима бўлди?
- Терма жамоага келганимда Эрон билан ўйнадик. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатишга уриндик, мақсадимиз ютқазмаслик эди. Асосийси натижа эди.
- Биринчи ва иккинчи тайм мутлақо турлича бўлди, буни тушунтириб беринг.
- Биринчи таймда шошмаслик кераклигини айтдим. Иккинчи таймда жисмоний ҳолати пасайганини кўрдим. Биз гол уришга уриндик.
- Ўзбекистон терма жамоаси мана нечанчи марта мундиалдан четда қолмоқда. Мутахассис сифатида Ўзбекистонга нима етишмайди деб ўйлайсиз? Мураббийми, ғолиблик руҳиятими ёки футболчиларми?
- Бу жамоага қарши учинчи бор тўқнаш келдим. Маҳорат етарли, менталитетни билмайман шу боис бу саволга аниқ жавоб бера олмайман.
- Ўйин вақтида Эрон ва Сурия учрашуви натижасини билиб бордингизми?
- Футболчилар билишмади, фақат мен ҳисоб 2:1 эканлигини ва Эрон ютаётганини эшитдим. Аммо кейинроқ баҳс 2:2 ҳисобида тугади дейишди.
- Сиз жамоага келгач икки марта 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ҳужумда муаммолар борми?
- Биринчи навбатда ҳимояни ўйлаш керак. Россиядаги мундиалда Корея ҳужумкор ўйнайди.
Нарзулла Сайдуллаев
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистонда 30 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди
Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди
Америкалик хонанда Билли Айлиш ноодатий фобияси ҳақида сўзлаб берди
Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади
U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди!
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти