Кеча, 5 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви (0:0) дан сўнг ҳужумчи Александр Гейнрих терма жамоадаги фаолиятини якунлади.
Бу ҳақда Гейрнихнинг ўзи учрашувдан сўнг автобусга чиқаётганида айтиб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
“Жанубий Кореяга қарши ўйин мен учун охиргиси бўлди. Барча мухлисларга раҳмат айтаман”, дея автобусга чиқиб кетди Александр Гейнрих.
Маълумот учун, Александр Гейнрих Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2002 йилдан бери фаолият юритиб келарди.
Мухлислар ва яқинлари томонидан “Саша” қисқа исми билан чақириладиган ҳужумчи шунча давр мобайнида 94 учрашувда майдонга тушиб, 31 марта гол урган ва Ўзбекистон терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида Максим Шацкихдан (34) кейин иккинчи ўринни банд этиб турибди.
Шунингдек, терма жамоа сафида энг кўп ўйнаган футболчилар рўйхатида ҳам 5-ўринда бормоқда. 124 марта майдонга тушиб, 25 та гол урган Сервер Жепаров бу борада яққол устунликни ўзида сақлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кеча Тошкентда Жанубий Корея терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас