Ростда! Нега энди қилғиликни қилиб қўйиб, осонгина истеъфога чиқиб кетаркан. Эртароқ кетса тушунарли бўларди – янги мураббий хатоларни тўғирлаб, керакли натижага эришишини кутардик. Энди ҳаммаси кутганимизданда расво бўлди. Шундай экан, Бабаян кетмасин. Ҳар бири учун жавоб берсин!
Шу кунга қадар терма жамоа учун умуман қанча маблағ сарфланди, кимларнинг маоши қанақа эди, қониқарсиз ўйинлардан кейин биз кўрмаган парда ортида қандай чоралар муҳокама қилинганди, федерация нега ботқоққа ботаверганимизни кўра-била туриб ҳам ҳатто бармоғини қимирлатмади, умуман бизда футбол тизгини кимнинг қўлида, мухлисларнинг бирорта фикри инобатга олинмайдиган бўлса – бундай футболнинг бизга нима кераги бор, қачон ҳеч бўлмаса терма жамоамизда шаффоф тизим йўлга қўйилади, нега 30 минг сўмлик чипталар бир айланиб 100 минг сўм бўлиб қолади, бунинг ортидаги миллиардлар кимнинг чўнтагини қаппайтиради?
Шундай саволларга жаноб Бабаян ва шу кунга қадар курсисини бўшатмай келган футбол корчалонлари жавоб бермагунларича, бирортаси истеъфога кетмасин! Ҳозир энди бизга янги мураббийнинг ҳам, жамоанинг ҳам кераги йўқ. Ҳа, айнан шундай, йўқ кераги!
Ҳозир, айтайлик Шквирин келиб янгитдан жамоа туза бошлайди, Қирғизистон, Тожикистон каби жамоалар билан ўртоқлик учрашув ўтказиб (балки ёпиқ стадионларда), маза қилиб ютамизми? Яна ўзимизни ёлғон ғалабалар билан алдаймизми?
Йўқ, вазиятга жиддий қарайлик. Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолавермасин. Кейинги келадиган мураббий ҳам билсин, агар хатоларини вақтида тузатишни йўлга қўймаса – охирида ҳар бири учун жавоб беради!
Шундай экан, ҳамма саволларимизга жавоб топилмагунча Бабаян ҳам, федерация раҳбарияти ҳам ўз ўрнидан қимирламасин.
Етар шунча хўрликлар!
Аброр Зоҳидов
Манба: Fayzbog.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда