Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.
- Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман. Нима деб изоҳ беришни ҳам билмайман. Биз умуман футбол ўйнамаяпмиз. Жамоамиз рақибга умуман қаршилик кўрсатмаяпти, кураш таклиф этмаяпти. Биз ўзимиз ютқазиб беряпмиз.
Бизга ғалаба етишмаяпти. Футболчиларимиз бир-бирларига тўп узатишга қўрқишмоқда. "Нефтчи" рақибни ўйин билан қийин ҳолатга тушириш уёқда турсин, уларга бемалол футбол ўйнаш учун шароит яратиб бермоқда. Биз тўп учун курашмаяпмиз. Тўп бизга келиб қолган тақдирда ҳам тезлик билан уни рақибга қайтариб бермоқдамиз.
"Бунёдкор"га қарши ўйин мени сўнгги имкониятим эдими? Балки кетарман, балмадим. Буни раҳбарият ҳал қилади. Жамоага ёрдам бериш учун келгандим. Лекин вазият кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Ростан ҳам балки кетганим маъқулдир.
Бошқа мураббий келиб вазиятни яхшилаши учун ҳозирча фурсат етарли. Истеъфо ҳар дақиқа бўлиши мумкин. Буни клуб раҳбарияти ҳал этади.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда