22:42 / 16.09.2017
4 842

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»га имкониятни бой берди

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»га имкониятни бой берди
Бугунги учрашувни жароҳат сабаб Жавоҳир Сидиқов, Жалил Кимсанов ва Александр Мерзляковлар ўтказиб юборишади. Бу йўқотишлар эса ўз сўзини айтди.

Учрашувни одатдагиек вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. Дастлабки ҳужумда рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Меҳмонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб, хавфни бартараф этишди.

13-дақиқада муборакликлар яна битта хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Хумоюн Муртазоевнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

16-дақиқада Жамшид Ҳасанов катта тезликда кетатган паллада рақиблар уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Жарима тўпидан эса самара келтира олмадик.

25-дақиқада бурчакдан оширлган тўпдан кейин футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишга жуда яқин келишди. Сўнгги паллада ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди.

30-дақиқа жамоамиз учун омадсиз келди. Никита Павленко ҳимоямиздаги хатодан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

36-дақиқада рақибларимиз иккинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олишди. Абдуллох Олимовнинг ошириб берган тўпини Хумоюн Муртазоев боши билан дарвозага бехато йўллади – 0:2.

40-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни қисқартириш учун яхши имкониятга эга бўлишган эди. Филип Райевацнинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида тўпи қўл билан тўхтатиб қолишди. Натижадабош ҳакам Равшан Эрматов муборакликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга оширди – 1:2.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи тайм бошида жамоамизда иккита ўзгариш юз берди. 50-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Мурод Холмуҳаммедов тепган тўпни меҳмонлар посбони аранг қайтариб қолди. 53-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Филип Райевацнинг акробатик услубида берган зарбасига аниқлик етишмади.

64-дақиқа ўтиб боратган паллада Никита Павленконинг кучли зарбаси учинчи марта дарвозамиздан ўрин олди – 1:3.

87-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Хумоюн Муртазоев ҳисобни 2:4га келтириб қўйди.

Вазиятлардан фойдалана олмаслик оқибатида иккинчи даврада ўз майдонимиздаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олдик.

Жамоамизнинг навбатдаги ўйини 22 сентябрь куни Бекободда “Металлург”га қарши бўлиб ўтади.

Олий лига, 21-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак) – 2:4 (1:2)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 45 пен, Қувондиқ Рўзиев -87 – Никита Павленко-30, 64, Хумоюн Муртазоев-36, 90.

«Қўқон-1912»: 13. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев, 14. Дониёр Ҳасанов (4. Баҳодир Акрамов-46), 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров-70), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 98. Хушнудбек Авилов (17. Аваз Маматхўжаев-46), 99. Филип Райевац.

«Машъал»: 35. Жавоҳир Ильёсов, 6. Сардор Абдураимов (22. Бобур Қосимов-84), 10. Хумоюн Муртазоев, 13. Шаҳзод Шайманов, 18. Аббос Шодмонов, 23. Кенжа Тўраев (19. Зоҳир Қўзибоев-58), 27. Никита Павленко, 31. Игорь Тымонюк, 44. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 77. Абдуллох Олимов (2. Искандар Шойқулов-61).

Манба: www.kokand1912.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»га имкониятни бой берди