10:08 / 21.09.2017
4 492

Рио Фердинанд профессионал боксда фаолиятини бошлайди

Рио Фердинанд профессионал боксда фаолиятини бошлайди
Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Рио Фердинанд профессионал боксчига айланади, дея хабар беради The Telegraph нашри. Собиқ футболчи 19 сентябрь куни “муҳим эълон”ни айтишини маълум қилган. Январда Фердинанд боксдаги машғулотлари видеосини эълон қилган эди. Ҳаттоки ҳазил тариқасида Энтони Жошуа, Дэвид Хэй ва Тони Беллни рингга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Фердинанд боксга ўтган биринчи футболчи эмас. “Шеффилд Юнайтед” ва Англия ёшлар термаси собиқ аъзоси Кертис Вудхаус 2006-2014 йилларда 22 марта профессиональ рингга кўтарилган ва шундан сўнг футболга қайтган ва мураббийлик билан шуғулланган.

Фердинанд “Вест Хэм”, “Борнмут”, “Лидс” ва фаолиятининг катта қисмини 2002-2014 йилларда “Манчестер Юнайтед”да ўтказди. “МЮ” билан 14 совринга эга чиқди. Битта ЕЧЛ ва олти марта Англия чемпионати ғолиблиги ҳам шулар қаторида.

Англия термасида 81 ўйинда 3 голга муаллифлик қилган ва ЖЧ-1998, 2002 ва 2006да иштирок этган. Фердинанд фаолиятини 2015 йили “КПР”да якунлади.

Манба: sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рио Фердинанд профессионал боксда фаолиятини бошлайди