Каталониянинг Испаниядан мустақил бўлиши учун якшанба куни ўтказилган референдум ФИФАнинг муҳим тамойилларидан бири бўлмиш «футбол - сиёсатдан холи» тамойилини яна бир марта йўққа чиқармоқда. Каталониянинг асосий клуби «Барселона» Испания чемпионатининг 7-турида «Лас-Пальмас»га қарши ўйинни мухлисларсиз ўтказишга қарор қилиб, имижига зарар етказди, мухлислар олдида обрўси пасайди, шунингдек, бунинг оқибатлари молиявий зарар келтиради. Бу вақтда эса Испания терма жамоасига 2018 йилги жаҳон чемпионатидан четлатилиш хавфи таҳдид солмоқда.
Ўтган ҳафтанинг жума кунида Испания футбол лигаси президенти Хавьер Тебас маълум қилгандики, ажралиш рўй берса, Каталония клублари («Барселона» ва «Эспаньол»дан ташқари «Жирона», шунингдек, қуйи лигадаги Таррагоннинг «Ҳимнастик» клуби) Испания чемпионатида иштирок эта олмайди.
Якшанба куни эса Marca нашри ФИФА бу ҳолатни «ҳукуматнинг футболга аралашуви» деб баҳолаб, Испания терма жамоасини ўзи ҳомийлик қиладиган барча турнирлардан четлатиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.
Шу тариқа, 2018 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани деярли нақд қилиб бўлган Испания терма жамоаси турнирдан қолиб кетиши мумкин.
Жума куни Тебас «Барселона» ва «Лас-Пальмас» учрашуви олдиндан белгиланган вақтда ўтказилишини айтганди. Аммо ўйин бошланишига бир неча соат қолганида «Барселона» Испания Қироллик футбол федерациясига мурожаат қилиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни қолдиришни сўради. Кун давомида Каталониядаги референдум туфайли сайловчилар ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар бўлди ва кун охирига бориб тартибсизликлар вақтида жароҳатланганлар сони 800 нафардан ортди.
Аммо футбол федерацияси ўйинни қолдирмади, натижада «Барселона» «Лас-Пальмас»га қарши ўйинни мухлисларсиз стадионда ўтказишга мажбур бўлди.
Клуб Каталония референдуми вақтида сайловчиларга ўз ҳуқуқларидан фойдаланишга рухсат берилмаганини қаттиқ қоралади. Клуб вице-президенти Карлес Виларубби раҳбарият ён бериб, «Лас-Пальмас»га қарши мухлисларсиз ўйнашга қарор қилингани учун истеъфо берди. Клуб президенти Хосеп Бартомеу бу ўйинни қолдирса, клуб 6 очкодан маҳрум қилинишини айтди.
Пике терма жамоадан кетишга тайёр
«Барселона» мухлислари охирги дақиқаларгача ўйинга киришга умид қилишди. Клубнинг ашаддий мухлислари гуруҳи эса ўйинни бойкот қилишни сўрашди: «Каталония халқига қилинган адолатсиз репрессия вақтида биз клубдан бу ўйинда майдонга тушмасликни сўраймиз. Бундай кунда футбол ўйнамаслик керак. «Камп Ноу»га бостириб кириб, зўравонликка қарши акция уюштирамиз». Аммо мухлислар стадионга қўйилмади.
Жамоа футболчилари ўртасида ҳам ўйин олдидан қарама-қарши фикрлар бўлган. Уларнинг кўпчилиги ўйинни ўтказиш тарафдори эди. Маҳаллий футболчилар, хусусан, Жерар Пике майдонга чиқишни истамаган. Лекин у охир-оқибат ўйинда қатнашишга мажбур бўлди, жамоа ғалабага эришди ҳамда жаримадан қутулиб қолди.
Ўйиндан кейин берган интервьюсида Пике Каталонияни жуда яхши кўришини айтди ва бу адолатсизлик учун Испания терма жамоасидан кетишга тайёрлигини айтди.
Каталониядаги воқеаларга муносабат билдирар экан «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хави Каталониядаги ҳолатни шармандалик деб баҳолади.
«Каталонияда рўй берган воқеалар шармандалик. Демократик давлатда бунга йўл қўйиб бўлмайди, фуқаролар сайловда қатнашиш ҳуқуқидан фойдалана олиши керак. Мен барча каталонияликларни қўллаб-қувватлайман».
Мухлисларсиз ўтказилган ўйинга барибир бир мухлис кирди, Арагон ва Каталония байроғидаги либос кийган киши майдонга чопиб чиқиб, Каталония байроғини кўтарди.
Шу куни «Лас-Пальмас» Испания қироллиги байроғини ифодаловчи махсус либосда ҳаракатланди.
«Камп Ноу» ўйин вақтида бўш бўлгани изсиз кетмайди. Вазият оғир, биз бу қийинчиликни енгиб ўтишимизга тўғри келади. Биз мухлисларимизни бахтиёр қилиш учун ўйнаймиз, лекин улар бугун йўқ эди. Биз барчамиз бугун Каталонияда нималар содир бўлаётганини ҳис қилиб турибмиз», деди ўйиндан кейин «Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде.
Охирги маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи Каталония Испаниядан ажралиб чиқиши учун овоз берган.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди