date

Ван Гал: Фалькао фақат 20 дақиқа ўйнашга яраётганини маълум қилди

Ван Гал: Фалькао фақат 20 дақиқа ўйнашга яраётганини маълум қилди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи Ван Гал Радамель Фалькаони танқид қилди. 28 ёшли колумбиялик футболчининг ижараси учун «қизил иблислар» «Монако»га 6 миллион фунт тўлашди. Радамель Манчестерда ҳафтасига 280 минг фунт маош олмоқда. Бироқ Фалькао ҳозирга қадар Ван Гал жамоасига у қадар катта фойда келтирмаяпти, Бу ҳақида «bobsoccer.ru»га асосланиб «kun.uz» хабар бермоқда.

Фалькао «Юнайтед» сафида 7та учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди. Радамель ҳеч бир баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнагани йўқ. Колумбиялик футболчи ўз ҳолатидан қониқмаяпти ва захирада ўтирмоқчи эмас. Лекин Ван Гални футболчининг фикри қизиқтирмайди.

«Унинг фикри мен учун қизиқ эмас. У менинг фалсафамга мос бўлиши керак. Буни тушунмаяпсиз? Айнан шу боис мен бу ердаман. Жамоа қайдномасида қайси футболчилар қайд этилишини мен ҳал қиламан. Фалькао ҳозирча АПЛ ўйинларида атига 20 дақиқа ўйнай олади холос», – дейди Ван Гал «The Telegraph» нашрига берган интервьюсида.

фото: Kun
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ван Гал: Фалькао фақат 20 дақиқа ўйнашга яраётганини маълум қилди