
Аргентина миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш мумкинми? «Ҳа», — деб жавоб берса бўлади. Агар олдиндан 1 миллион АҚШ доллари тўлаб қўйилса, деб ёзади Дарё нашри.
ЖЧ—2018 дан четда қолган Украина термаси Россиядан кам бўлишни истамай, Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштираётганди. FootballHub нашри маълумотига кўра, музокаралар Аргентина томони 1 миллион доллар сўраганидан кейин боши берк кўчага кириб қолган.
11 ноябрь куни Месси ва жамоадошлари Москвадаги «Лужники» стадионида Россияга қарши саф тортади. ФИФА кунидан унумли фойдаланишни истаган Украина орадан 3 кун ўтиб, 14 ноябри Аргентинани Киевда қабул қилишни истаганди. Бироқ сумма эълон қилингач, Украин шаштидан қайтди.
14 ноябрь куни Россия ўз майдонида Испанияни қабул қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар