3 715
Англияга жўнаб кетган Тошкентнинг «Локомотив» клуби тарбияланувчиси «Болтон»га 3 та гол урди
Англиянинг «Флитвуд Таун» футбол клуби билан ҳамкорлик қилаётган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси, ўзининг икки ёш аъзосини 3 ойлик малака ошириш учун туманли Албионга юборганди, деб ёзади Дарё нашри.
«Темирйўлчилар» матбуот хизматининг хабар беришича, «Флитвуд Таун»нинг 18 ёшгача бўлган жамоаси «Болтон»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 5:0 ҳисобида зафар қучган. Беллашувда ўзбекистонлик футболчи Хурматбек Йўлдошев 3 та гол уриб, хет-трик қайд этган.
Хурматбек Йўлдошев билан сафарга Рустам Нортожиев ҳам жўнаб кетганди. Дарвозабон Нортожиев бунгача ҳам Англияда 3 ойлик йиғин ўтказган бўлиб, иккинчи сафар «Флитвуд Таун» раҳбариятининг ўзи яна бир бор Рустамни Англияга юборишни сўраб, «Локомотив»га чиқиш қилганди.
Мазкур икки футболчининг ҳаракатлари инглиз жамоасига маъқул келса, улар «Флитвуд» билан шартнома имзолаши ҳам мумкин. Ўзаро ҳамкорлик доирасида англиялик футболчиларнинг ҳам «Локомотив»да машғулот ўтказиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин