20:08 / 03.11.2017
5 297

Олий Лига. «Бунёдкор» ва «Локомотив» водий клубларини енга олмади. «Пахтакор» пенальти сабаб зафар қучди

Олий Лига. «Бунёдкор» ва «Локомотив» водий клубларини енга олмади. «Пахтакор» пенальти сабаб зафар қучди
Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 27-туридан жой олган 3 та беллашув якунига етди ва унда Тошкент грандлари майдонга тушди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган «Локомотив» Фарғонада «Нефтчи» меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа «темирйўлчилар» кетма-кет иккинчи чемпионлик учун қадам ташлади. Ўтган мавсум «Локомотив» ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганди.

«Локомотив»га қарши беллашувда фарғоналик футболчилар 11 метрлик зарбадан аниқ фойдалана олмади. Дарвозабон Игнатий Нестеров 15-дақиқадаги пенальтини қайтариб, «Локомотив»нинг собиқ устози Вадим Абрамов айни пайтда бошқараётган жамоа зафар қучишига йўл қўймади.

Чемпионликдан умидини узмаган «Пахтакор» Жиззахдан ғалаба билан қайтди. «Сўғдиёна»га қарши беллашувнинг 1 соати ўтгач, бош ҳакам Тўхтасинов мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Игорь Сергеев уни аниқ амалга ошириб, «пахтакорчилар»га 3 очко тақдим этди.

Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» ҳам «Локомотив» каби водий клубини енга олмади. «Бунёдкор» стадионида «Навбаҳор»ни меҳмон қилган «қалдирғочлар» сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди.

«Бунёдкор» Тошкент дербисида «Пахтакор»дан мағлуб бўлгач, чемпионликдан умидини узганди. Клуб Осиё Чемпионлар Лигасида тўп суришни истаса, 4 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида «Локомотив»ни таслим этиши керак бўлади.

Ўзбекистон Олий Лигаси

27-тур беллашувлари

3 ноябрь, жума

«Нефтчи» — «Локомотив» 0:0

Ноаниқ пенальти: Муҳсин Убайдуллаев, 15 (Н.)

«Сўғдиёна» — «Пахтакор» 0:1

Гол: Игорь Сергеев, 62-пен (0:1).

«Бунёдкор» — «Навбаҳор» 2:2

Голлар: Достон Ҳамдамов, 16-пен (1:0). Азизбек Турғунбоев, 19 (1:1). Воҳид Шодиев, 74 (2:1). Аъзам Алиев, 89 (2:2).

4 ноябрь, шанба

«Олмалиқ» — «Шўртан» — 15:30

«Насаф» — «Металлург» — 17:00

«Қизилқум» — «Динамо» — 17:00

«Бухоро» — «Қўқон—1912» — 17:00

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олий Лига. «Бунёдкор» ва «Локомотив» водий клубларини енга олмади. «Пахтакор» пенальти сабаб зафар қучди