date

Футбол бўйича Италия терма жамоаси Евро-2016 чемпионати финал раундига чиқди

Футбол бўйича Италия терма жамоаси Евро-2016 чемпионати финал раундига чиқди

Италия терма жамоаси Озарбайжон устидан ғалаба қозониб, 2016 йилда Францияда ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионатинг финал раундига йўлланмани қўлга киритди, деб ёзмоқда Kun.uz. Н гуруҳидаги 9- тур учрашуви Боку шаҳрида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.

Меҳмонлардан голларни Эдер (11-дақиқа), Стефан Ал-Шаарави (43) ва Маттео Дармиан (65) киритди. Озарбайжонликлардан эса Дмитрий Назаровнинг голи (31) ҳисобни қисқартирди.

88- дақиқада Озарбайжон терма жамоаси ўйинчиси Бадави Гусейнов майдондан четлатилди.

Мазкур ғалаба билан италияликлар Н гуруҳидаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди. Энди учинчи ўриндаги Хорватия билан кечувчи навбатдаги ўйин терма жамоа учун ҳеч қандай таъсирга эга эмас. Финал раундига эса гуруҳда 1 ва 2- ўринларни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри йўл олишади.
Н гуҳуридаги бошқа ўйинда Норвегия Малта устидан 2:0 ҳисобига устун келди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Футбол бўйича Италия терма жамоаси Евро-2016 чемпионати финал раундига чиқди