
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар жамоаси билан амалдаги шартномасини узайтирш нияти борлиги ҳақида гапириб [leech=https://]ўтди[/leech].
Бразилия терма жамоаси футболчиси Барселона аэропортида журналистлар саволига қисқа қилиб жавоб қайтарди.
"Ҳа, мен "Барселона" билан шартномани чўзишни истайман", - дейди Marca нашри Неймар сўзларини келтириб.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг амалдаги шартномаси 2018 йилгача давом этади.
"Барса" раҳбарияти айни пайтда молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказмоқда ва футболчи билан шартноманинг янги бандлари ҳақида гап очмасликни маъқул кўрган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар