17:24 / 16.11.2017
12 661

ЖЧ–2018: 32 та жамоа номлари маълум. Сўнгги иштирокчи Перу

ЖЧ–2018: 32 та жамоа номлари маълум. Сўнгги иштирокчи Перу
Бугун, 16 ноябрь куни 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқиш учун сўнгги ўтиш ўйини бўлиб ўтди.

Унда Перу ҳамда Янги Зеландия терма жамоалари жавоб баҳсида майдонга тушишди. Ўз майдонида катта устунликга эга бўлган Перу терма жамоаси Фарфан ва Кристиан Рамоснинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучишди ва сўнгги йўлланма соҳибига айланишди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Перу терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритгандан сўнг бугун, 16 ноябрь куни мамлакатда дам олиш куни дея эълон қилинди.

Перу–Янги Зеландия — 2:0.
Голлар:
1:0 – 28 Фарфан, 2:0 – 65 Рамос.

Перу: Гальесе, Рамос, Трауко, Адвинкула, Родригес, Куэва (Села, 86), Тапия, Поло (Каррильо, 74), Фарфан, Флорес, Руидиас (Йотун, 66).
Янги Зеландия: Маринович, Рид, Дюрэнт (Брокки, 77), Уинн, Бокселл, Льюис (Рохас, 59), Колви, Туилома (Вуд, 46), Томас, Барбарусес, Макглинчи.
Огоҳлантиришлар: Томас (19), Флорес (22), Рамос (75), Гальесе (80).
Дастлабки учрашув: 0:0.

Эслатиб ўтамиз, кеча Австралия терма жамоаси ўз майдонида Гондурасни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 31-йўлланмага эга бўлганди.

Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни ўтказилади. Қуръа ташлаш маросимида, яъни жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади ва уларнинг номи қуйида эътиборингизга тақдим этилмоқда. Рўйхатда Ўзбекистон терма жамоасининг йўқлиги эса барчага маълум.

Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:

ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.

Мусобақанинг амалдаги чемпионлари — Германия терма жамоаси мундиал йўлланмасига аввалроқ эга чиқишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ–2018: 32 та жамоа номлари маълум. Сўнгги иштирокчи Перу