09:54 / 23.11.2017
5 808

Мухлисларни футболдан совутманг! Қаршида “Насаф”га “ёрдам бериш” ишлари бошланди...

Мухлисларни футболдан совутманг! Қаршида “Насаф”га “ёрдам бериш” ишлари бошланди...
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, футбол бўйича Олий Лиганинг 29-туридан ўрин олган “Насаф”–“Пахтакор” учрашуви (4:0) да меҳмонлар дарвозабони Александр Лобанов мезбон мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатгани учун “Пахтакор” клуби томонидан жаримага тортилганди.

Мазкур учрашув якунлангандан сўнг аввал қаршилик мухлислар Лобановни ҳақорат қилишади. Дарвозабон бунга жавобан бир мухлисга ташланишга ҳаракат қилади, бироқ бу вазиятда уни жамоадошлари тўхтатиб қолишган.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ташкилотининг Тартиб-интизом қўмитаси “Насаф”–“Пахтакор” учрашувидан сўнг стадиондаги мухлислар ва “Пахтакор” клуби дарвозабони Александр Лобанов ўртасида юз берган воқеани ўрганиб чиқиб, мезбон жамоа “Насаф”га 100 миллион, “Пахтакор”га 50 миллион сўм жарима белгилаш ҳақида қарор қабул қилди.

Мазкур қарор ОЧЛ мусобақасига йўлланма ва кумуш медални қўлга киритган “Насаф” мухлисларининг хурсандчилигидан кейин кайфиятини бирданига тушириб юборишига мажбур этди.

Чунки 100 миллион сўм “Насаф” бюджетига катта зарар келтириш билан бирга жамоа мухлислари туфайли “емаган сомсасига пул тўлашга” мажбур бўлади.
Қаршида вазият анча оғир, энди буёғи нима бўлади? Ушбу саволга “Насаф”нинг ўзларини айбдор ҳис этган виждонли ва мард мухлислари жавоб беришмоқчи.

Аниқроғи, бугун 22 ноябрь куни эрталабдан “Насаф” клубининг фаол мухлислари томонидан ташаббус гуруҳи тузилиб, қарорга сабаб бўлган воқеа кенг муҳокама қилинмоқда. Аниқроғи, аслида воқеа қандай бўлгани суриштирилмоқда.
Кўпчилик мухлислар, аввало, профессионалларга хос бўлмаган ҳаракатни (ўрта бармоқ кўрсатиш) Лобанов бошлаб берганини айтишмоқда.

Мухлислар шунчаки ўз жамоаси ғалабасидан хурсандчилик қилиб, хуштак ва қарсакларни чалишаётган бўлишган.
Воқеа содир бўлган жойда ўтирган мухлислар бу ҳақда керакли жойда, керакли кўрсатма беришга ҳам тайёр эканликларини билдиришмоқда.

Қаршиликлар мухлислар томонидан қабул қилинган қарор юзасидан айни пайтда расмий ташкилотларга мурожаат юбориш ишлари режалаштирилмоқда.
Афсуски, жарима тўлаш ҳақидаги қарор қабул қилиб бўлинди. Энди уни бекор қилишнинг деярли ҳеч қанча иложи қолмаган.

Шу муносабат билан ташаббус гуруҳи ўзаро келишган ҳолда, футбол мухлис и — Маъруф Ҳазратқулов номига банкдан махсус ҳисоб рақами (пластик карточкада) очишди.
Клубга жаримани тўлаб бериши учун маблағ йиғиш ишлари бошлаб юборилди.

Пластик карточка рақами: 8600 0329 6323 0420
.
Кимки ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашни истаса, юқоридаги ҳисоб рақамга пул ўтказиш йўли билан “Насаф”га ўз ёрдамини бериши мумкин.

Тўғри, масаланинг иккинчи томони ҳам борки, буни таъкидлаб ўтмаса бўлмайди. Эътибор беринг, тегишли ваколатга эга бўлган ташкилот клубга, яъни юридик ташкилотга жарима эълон қилди. Мухлислар йиғмоқчи бўлган ва (кейинчалик) йиғган маблағ ҳисобидан жарима тўланиши... мавҳум!

Хуллас, пул йиғишга қарор қилган “Насаф” мухлислари ушбу воқеа юзасидан футболнинг юқори ташкилотларига кичик мурожаатнома ҳам йўллашган.
Ундаги сўзлар футбол шунчаки ҳақиқий мухлис учун ўйналишининг исботи эканлигидан дарак беради.

“...Биз ҳеч қачон севимли жамоамизни ёлғизлатиб қўймаймиз! ПФЛ раҳбарларига ҳам қисқа мурожаат қилмоқчимиз.
Ҳурматли футболимиз раҳбарлари, мухлисларни футболдан совутманг! Футбол фақат мухлислар учун эканлигини ҳам унутманг.

Ахир айнан мухлислар манфаатини ўйлаб, давлатимиз қанчадан-қанча маблағларни аямаяпти. Қарор қабул қилишда адолатли бўлинг!”, дея мурожаат йўллашган “Насаф” мухлислари.
Хўш, “Насаф”га ўз мухлислари ёрдам берадими? Ёки ЎФФ ва ЎзПФЛ бир қарорга келиб жарима миқдорини камайтирадими?

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мухлисларни футболдан совутманг! Қаршида “Насаф”га “ёрдам бериш” ишлари бошланди...