ЕЧЛ. “С” ва “D” гуруҳларидаги якуний натижалар

  • Спорт
  • 6-12-2017, 11:52
  • 345
  • ЕЧЛ. “С” ва “D” гуруҳларидаги якуний натижалар
    Бугун, 6 декабрь куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

    6-турдаги якуний натижаларга кўра, “С” ва “D” гуруҳларида мусобақанинг плей-офф ва Европа Лигасида 1/16 финал босқичларида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

    Яъни ўз майдонида Озарбайжоннинг камтарона “Қорабоғ” клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Италиянинг “Рома” жамоаси гуруҳда пешқадам сифатида мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олди.

    Сафарда “Челси” билан дуранг қайд этган Мадриднинг “Атлетико” клуби ЕЧЛдаги иштирокини якунлаб, қолган иштирокни Европа Лигасинингн 1/16 финал босқичида давом эттирадиган бўлди.

    Қизиқарлиси, “Челси” футболчилари мазкур учрашувда гол уришмади. Ўйинда киритилган ягона голга “Атлетико” ҳимоячиси Душан Савич муаллифлик қилди.

    Гуруҳда иккинчи ўринни банд этган “Челси” ҳам худди “Рома” сингари кейинги босқичда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
    “Қорабоғ” жамоаси афсуски, нуфузли турнирдаги иштирокини мана шу ерда якунлади.

    “С” гуруҳи.
    “Рома” – “Қорабоғ” 1:0.
    Гол:
    Перотти (53).

    “Рома”: Алиссон, Манолас, Фасио, Коларов, Флоренци, Стротман, Де Росси, Наингголан, Перотти (Пеллегрини 81), Эль-Шаарави (Жерсон 72), Жеко.
    “Қорабоғ”: Сехич, Юнусзода, Жежничак, Медведев, Геррье, Мичел, Гараев, Ричард, Исмоилов (Кинтана 76), Мадатов (Рамазанов 85), Ндлову (Шейдаев 85).
    Огоҳлантиришлар: Геррье 42, Мичел 57, Юнусзаде 61, Жеко 61, Жежничак 88.

    “Челси” – “Атлетико” 1:1.
    Голлар:
    Савич (73, авт) - Ньигес (55).

    “Челси”: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Дзаппакоста (Виллиан 73), Канте, Бакайоко (Педро 64), Мозес, Фабрегас, Азар, Мората (Батшуайи 81).
    “Атлетико”: Облак, Савич, Луис, Хименес (Вьетто 79), Эрнандес, Габи (Корреа 78), Коке, Партей, Ньигес, Гризманн, Торрес (Феррейра Карраско 57).
    Огоҳлантиришлар: Эрнандес 16, Дзаппакоста 52.

    Шунингдек, “D” гуруҳида ҳам кейинги босқич масаласини ҳал этган икки жамоа номига аниқлик киритилди.

    Сафарда Грециянинг “Олимпиакос” клубидан 2:0 ҳисобида устун келган “Ювентус” “D” гуруҳида 11 очко жамғариб, “Барселона”дан кейин плей-офф босқичига йўлланма олди.

    “Олимпиакос” – “Ювентус” учрашуви билан параллел ўтказилган яна бир баҳсда муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этишга улгурган “Барселона” рақиби устидан зафар қучди

    Ҳашаматли “Камп Ноу” стадионида Португалиянинг “Спортинг” клубини қабул қилган “Барселона” ҳужумчи Алькасер ва яна бир автогол эвазига ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

    Автоголни эса жорий йилги транферлар мавсумида “Барселона” клубини тарк этиб, “Спортинг”га ўтиб кетган Жереми Матъе киритди.
    Жереми ўз жамоаси сафида гол уриш ўрнига, аксинча собиқ жамоаси фойдасига ишлаб берди.

    Мағлубиятга учраган “Спортинг” жамоаси эса иштирокини Европа Лигасининг 1/16 финал босқичида давом эттирадиган бўлди.
    Сўнгги ўринни банд этган “Олимпиакос” эса ЕЧЛдаги иштирокини тўхтатди.

    “D” гуруҳи.

    “Олимпиакос” – “Ювентус” – 0:2.
    Голлар:
    Куадрадо (15), Бернардески (89).

    “Олимпиакос”: Прото, Энгелс, Эльабделлауи, Ромао, Куртис, Тахцидис, Ожижа-Офое (Фортунис 62), Николау, Пардо, Журжевич (Бен Набуан 70), Себа (Марин 46).
    “Ювентус”: Шесни, Де Шильо, Бенатия, Барцальи (Ругани 70), Сандро, Матюиди, Хедира, Куадрадо (Бернардески 84), Коста, Дибала (Пьянич 62), Игуаин.
    Огоҳлантиришлар: Куртис 32, Журжевич 43, Бенатиа 49, Николау 55.

    “Барселона” – “Спортинг” 2:0.
    Голлар:
    Алькасер (59), Матье (автогол 90+1).

    “Барселона”: Силлессен, Вермален, Пике (Бускетс 64), Динь, Видаль (Месси 61), Ракитич, Гомеш, Д. Суарес, Семеду, Алькасер, Л. Суарес (Паулиньо 75).
    “Спортинг”: Патрисиу, Коатес, Ристовски (Мартинш 46), Пиччини, Матье, Фернандеш, Карвалью, Сезар (Коэнтрау 64), Батталья, Акунья, Руис (Дост 46).
    Огоҳлантиришлар: Руис 30, Семеду 35.