
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси қачон майдонга қайтиши борасида гапириб ўтди ва аниқ санасини ҳали билмаслигини қўшиб қўйди, деб хабар бермоқда Uff.uz сайти.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи сентябрнинг охирида орттириб олган тизза жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
"Кундан-кунга ўзимни яхшироқ ҳис этяпман, аммо майдонга қайтишимнинг аниқ санасини билмайман. Бундай нарсаларни олдиндан билиб бўлмайди, чунки, бу менга боғлиқ эмас.
Менга қўйиб берса эртаданоқ майдога тушиб ўйнаб кетардим, аммо шифокорлар буни амалга оширишга йўл қўйишмайди", – дея Мессининг сўзларини келтиради Yahoo Sports портали. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар