12:38 / 06.12.2017
4 383

ЕЧЛ. “Бавария” “ПСЖ”дан ўч олди, “Манчестер Юнайтед” вазифани уддалади

ЕЧЛ. “Бавария” “ПСЖ”дан ўч олди, “Манчестер Юнайтед” вазифани уддалади
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 6 декабрь куни Европа Чемпионлар Лигасининг 6-тур ўйинларига старт берилди.

6-турнинг якуний натижаларига кўра, “А” ва “В” гуруҳларида мусобақанинг плей-офф ва Европа Лигасида 1/16 финал босқичларида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.

Жумладан, ўз майдонида Россиянинг ЦСКА клубини қабул қилган “Манчестер Юнайтед” иродали ғалабага эришди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳда учинчи ўрин билан чекланган москваликлар аксинча, Европа Лигасига равона бўлишди.

Шунингдек, сафарда “Бенфика”ни 0:2 ҳисобида таслим этган “Базель” клуби “А” гуруҳида ЕЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олган иккинчи жамоага айланди.

ЕЧЛ. 6-тур.
“А” гуруҳи.

“Манчестер Юнайтед” - ЦСКА 2:1.
Голлар:
Лукаку (64), Рэшфорд (66) - Загоев (45).

“Манчестер Юнайтед”: Ромеро, Блинд, Валенсия (Туанзебе 72), Линделёф, Лукаку (Марсьяль 74), Мата, Погба, Рэшфорд, Смоллинг, Шоу, Эррера (МакТоминэй 67).
ЦСКА: Акинфеев, Игнашевич, Васин, В. Березуцкий, Набабкин, Фернандес, Головин, Кучаев, Загоев, Чалов (Гордюшенко 65), Витиньо (Жамалетдино 82).
Огоҳлантиришлар: В. Березуцкий 57, Мак Томинэй 73.

“Бенфика” – “Базель” 0:2.
Голлар
: Эльюнусси (5), Оберлин (65).

“Бенфика”: Свилар, Жардел, Лопес, Элизу, Дуглас, Самарис (Алмейда 73), Пицци (Барбоса 73), Жоао, Сеферович, Гонсалвеш (Жонас 62), Живкович.
“Базель”: Ваклик, Сухи, Баланта, Аканжи, Зуффи, Жака, Петретта, Ланг, Оберлин (Буа 88), Эльюнусси, Штеффен (Франссон 90+4).
Огоҳлантиришлар: Жака 9, Аканжи 63, Самарис 68, Петретта 75.

Яна бир қизиқарли ва рақобатларга бой ўйинлар мусобақанинг “В” гуруҳида бўлиб ўтди.

Унда Германиянинг “Бавария” клуби Франциядан ташриф буюрган “ПСЖ” жамоаси устидан 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳда иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини нақд қилди.
Мағлубиятга учраган бўлишига қарамай, “ПСЖ” тўплар нисбатига кўра, “В” гуруҳни пешқадам сифатида якунлади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Бавария” “ПСЖ”га қарши дастлабки баҳсда йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятни қабул қилиб олганди.
Бугун германияликлар айнан шу мағлубиятга муносиб тарзда жавоб қайтаришди.

Бундан ташқари, ўз майдонида “Андерлехтга” имкониятни бой берган Шотландиянинг “Селтик” клуби Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ғалаба қозонишни уддалаган “Андерлехт” эса уч очко билан “В” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.

“В” гуруҳи.
“Селтик” – “Андерлехт” 0:1.
Гол:
Шимунович (62, автогол).

“Селтик”: Гордон, Боята, Лустиг, Тирни, Шимунович, Армстронг (Нтчам 46), Браун, Мак Грегор, Синклейр (Рожич 46), Форрест, Дембеле (Эдуар 74).
“Андерлехт”: Букс, Аппиа (Бруно 90), Мбоджи (Са 75), Обрадович, Спайич, Геркенс (Теодорчик 78), Дендонкер, Кумс, Требель, Ханни, Оньекуру.
Огоҳлантириш: Нтчан 90.

“Бавария” – “ПСЖ” 3:1.
Голлар:
Левандовски (8), Толиссо (37, 69), - Мбаппе (50).

“Бавария”: Ульрайх, Алаба, Зюле, Киммих, Коман, Левандовски, Рибери (Мюллер 67), Хамес Родригес, Руди, Толиссо, Хуммельс.
“ПСЖ”: Ареоля, Дани Алвес, Верратти, Дракслер, Кавани, Курзава, Маркиньос, Мбаппе, Неймар, Рабьо, Тиаго Силва.
Огоҳлантиришлар: Киммих 22, Хамес Родригес 23, Маркиньос 41, Толиссо 41, Руди 53, Дракслер 82.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. “Бавария” “ПСЖ”дан ўч олди, “Манчестер Юнайтед” вазифани уддалади