«Манчестер Сити» АПЛда янги рекорд ўрнатди

  • Спорт
  • 11-12-2017, 09:58
  • 483
  • «Манчестер Сити» АПЛда янги рекорд ўрнатди
    Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» ўртасида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Манчестер дербиси Хосеп Гвардиола жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

    Шу тариқа, «Манчестер Сити» АПЛда ғалабали сериясини 14 учрашувга етказди. Энди Хосеп Гвардиола жамоаси АПЛнинг бир мавсумидаги ғалабали серия рекордини янгилади. Бунгача бир мавсумда қаторасига 13 ғалаба «Арсенал» (2001/02 йилги мавсум) ва «Челси» (2016/17) томонидан қайд этилганди.

    «Арсенал» 2001/02 йилги мавсумнинг охирги 13 ўйинида қаторасига 13 ғалабага эришганди, кейинги мавсумнинг биринчи турида ҳам ғалаба қозонгач, бу серия 14 ўйинга етказилганди. «Сити» бу натижани такрорлади.

    Дербидаги ғалабадан кейин «Манчестер Сити» турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси бўлиб турган «Манчестер Юнайтед» билан орадаги фарқни 11 очкога етказган.

    Жорий мавсумнинг 16 турида «Манчестер Сити» 15 ғалабага эришиб, бир дуранг қайд этди.