
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 16-турида «Манчестер Сити»га қарши мағлубиятли учрашувдан кейин фикрларини билдириб ўтди. «Олд Траффорд»да кечган дерби Хосеп Гвардиола шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Биринчи реакция — афсуски рефери Майкл Оливерга, чунки у ўйинни яхши ўтказдию, муҳим вазиятда хатога йўл қўйди. Унинг хатоси натижага таъсир қилди, у пенальти белгилаганида ҳисоб ҳали ўйин якунига қадар 20 дақиқа борлигида 2:2 кўринишига келиши мумкин эди. Майкл яққол пенальтини кўрмади.
Энди чемпионлик пойгаси якунландими? Менимча ҳа. «Манчестер Сити» — жуда кучли жамоа ва улар юқори формада. Футбол илоҳлари «Сити»ни қўлламоқда», — деган Моуриньо.
Дербидаги ғалабадан кейин «Манчестер Сити» турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси бўлиб турган «Манчестер Юнайтед» билан орадаги фарқни 11 очкога етказган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.