АПЛ. Олтита гол киритилган баҳсда ғолиб аниқланмади

  • 23 декабрь 2017, 05:58
  • 3 090
  • Спорт
  • АПЛ. Олтита гол киритилган баҳсда ғолиб аниқланмади
    АПЛ 19-турида “Арсенал”ва “Ливрепул” Лондонда куч синашишди.

    Учрашувда Коутиньо ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Салоҳ орадаги фарқни иккитага оширди. Майдон эгалари ушбу голдан кейин “иштаҳалари очилди”: беш дақиқа ичиад Венгер жамоаси “Ливерпуль” дарвозасига нақд учта гол уришнинг уддасидан чиқди. Дастлаб Санчес қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллаган бўлса, сал ўтмай Жаканинг кутилмаганда йўллаган кучли зарбаси йўлида Миньоле ожиз қолди. Озил эса жамоадоши узатган заргарона пасни ўткир бурчак остида дарвозага аниқ йўллади. 71-дақиқага келиб Фирминьо ўйинга якуний нуқтани қўйди- 3:3.

    Англия чемпионати.

    19- тур.

    Арсенал – Ливерпуль 3:3 (0:1, 3:2)


    Гол: 0:1 – 26 Коутиньо, 0:2 – 52 Салах, 1:2 – 53 Санчес, 2:2 – 56 Джака, 3:2 – 58 Озил, 3:3 – 71 Фирмино.

    Арсенал – Чех, Монреаль (Мустафи, 46), Косьельни, Бельерин, Мэйтленд-Найлз, Уилшер, Джака, Озил, Ивоби (Уэлбек, 78), Санчес (Уолкотт, 89), Ляказетт.

    Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Робертсон, Гомес, Клаван, Мане (Вейналдум, 80), Джан, Фирмино, Коутин ьо (Окслейд-Чемберлен, 84), Салах, Хендерсон (Милнер, 13).

    Огоҳлантириш: Ивоби (58).

    Манба: championat.asia

    » » АПЛ. Олтита гол киритилган баҳсда ғолиб аниқланмади