
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бошқа клубга кетишни хоҳламоқда.
The Daily Record хабарига кўра, футболчи клуб раҳбариятидан ўзини 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишни илтимос қилган. Португалиялик футболчининг фикрига кўра, унинг трансфери учун бундан ортиқ маблағни ҳеч ким тўламайди.
Айни пайтда, 32 ёшли футболчининг вакиллари «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан алоқага чиққан. Айнан шу икки клуб Роналду учун даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг шартномасида кўрсатилган товон пули 1 миллиард еврога тенг. Криштианунинг фикрига кўра, у ҳеч қандай маънога эга эмас.
Бундан аввалроқ, Роналду клуб раҳбарияти Флорентино Пересдан Месси ва Неймар даражасида маош тайинлашни илтимос қилган, бироқ рад жавобини олган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.