“Насаф”нинг ОЧЛ-2018 плей офф босқичидаги рақиби Иорданиянинг “Ал-Файсалий” клуби ҳам, 8-18 январ кунлари Туркияда йиғин ўтказишга қарор қилган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Клуб 30 декабр куни янги мураббий билан келишувга эришди. Сербиялик 39 ёшли мутахасис Иван Гвозденович энди клубнинг бош мураббийи ҳисобланади. У хорватиялик Драган Талажични алмаштирган.
Клубга оид хабарлардан яна бири, “Ал-Файсалий” ливиялик легионер футболчиси Акрам Зуи билан хайрлашган. Бу ўйинчи ФИФА томонидан жазоланган 5 футболчининг биридир. Шунингдек, клуб Мухаммад Ал Алун билан ҳам шартномани бекор қилган. Шундай қилиб, “Ал-Файсалий” ФИФА томонидан жазоланган ўз футболчилари билан бирин-кетин хайрлашмоқда. Ҳозирча жамоа ихтиёрида икки легионер футболчи бор, булар сенегаллик Доминик ва польшалик Лукасдир. “Ал-Файсалий” тез кунларда ушбу футболчилари билан ҳам хайрлашиши мумкин. Чунки, мураббийлар бир қанча футболчиларни айни кунларда назоратдан ўтказишмоқда.
Қолаверса, клуб бир қатор маҳаллий фуболчиларни ўз таркибига қўшиб ҳам олган.
Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2018 плей-офф доирасидаги “Насаф” – “Ал-Файсалий” учрашуви, 30 январ сешанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 16:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи