20:26 / 04.01.2018
5 173

Роналду трансфери бўйича музокаралар бошланмоқда

Роналду трансфери бўйича музокаралар бошланмоқда
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 3 та клубдан таклиф тушган. AS хабарига кўра, бу клублар қаторида «Челси» ҳам бор.

Таклифлардан бири жиддий экани ва «Реал» бу таклифни кўриб чиқишга тайёрлиги айтилмоқда.
Футболчи эса «Қироллик клуби» маошини кўтариб бермаса, кетишни истайди.

Бундан аввалроқ Криштиану Роналду «Реал»дан ўзини кўпи билан 100 миллион еврога сотиб юборишни сўрагани ҳақида хабарлар берилганди.
Қайд этилишича, футболчи ва клуб президенти Флорентино ўртасига совуқчилик тушган, улар кейинги вақтларда умуман гаплашишмаяпти.

ОАВ маълумотларига кўра, Роналду учун асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ»дир. Ушбу клублар ўтган йил ёзидаёқ футболчи трансферига қизиқиш билдиришганди.

Жорий мавсумда Роналду Мадрид клуби сафида барча турнирлар доирасида 26 учрашувда майдонга тушди ва 18 гол уриб, 4 голга узатма берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду трансфери бўйича музокаралар бошланмоқда