14:14 / 15.01.2018
4 728

«Барселона» 0:2 га ютқаза туриб «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалабага эришди

«Барселона» 0:2 га ютқаза туриб «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалабага эришди
«Барселона» мана етти ўйинки «Реал Сосьедад» жамоасини сафарда мағлуб этмаган эди.

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган баҳсда «Барселона» клуби сафарда «Реал Сосьедад» устидан 2:4 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида меҳмонлар иккита тўп ўтказиб юборган эди – гол муаллифлари Жозе Виллиан ва Хуанми. Танаффусга қадар Паулиньо битта тўп фарқини йўққа чиқарди. Иккинчи бўлимнинг аввалида эса Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди. Сўнгра уругвайлик футболчи дубль қайд этиб жамоасини олдинга ҳам олиб чиқди ва ўйиндаги охирги нуқтани Лионель Месси қўйишга муваффақ бўлди.

«Барселона» мана етти ўйинки «Реал Сосьедад» жамоасини сафарда мағлуб этмаган эди. Сўнгги маротаба «Аноэта» стадионида 2007 йили зафар қучган экан.

Мусобақа жадвалида «Барселона» яқин таъқибчиси «Атлетико» жамоасидан 9 очко ўзиб кетган ва «Реал» клубидан эса 19 очко. Улар ҳисобида битта ўйин бор.

Испания чемпионати, 19-тур

Реал Сосьедад – Барселона 2:4 (2:1, 0:3)
Голлар:
1:0 – 11 Виллиан Хосе, 2:0 – 34 Хуанми, 2:1 – 39 Паулиньо, 2:2 – 50 Суарес, 2:3 – 71 Суарес, 2:4 – 85 Месси.

Реал Сосьедад – Рульи, Одриосола, Льоренте, Навас, Родригес, Каналес, Ильярраменди, Сурутуса (Субельдия, 56), Хуанми (Ойарсабаль, 60), Прието (Янузай, 78), Виллиан Хосе.

Барселона
– тер Стеген, Серхи Роберто, Пике, Вермален, Альба, Паулиньо (Дембеле, 65), Ракитич, Бускетс, Андре Гомеш (Динь, 80), Месси, Суарес (Денис Суарес, 90).

Огоҳлантиришлар: Серхи Роберто (60), Ильярраменди (63), Ойарсабаль (84), Пике (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» 0:2 га ютқаза туриб «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалабага эришди