«Локомотив» Ҳусниддин Ғофуров билан 2 йиллик шартнома тузди
1 дақиқа ўқиш5K

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” 2018 йилги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этади.
“Темирйўлчилар” жамоаси сафига сўнгги йилларда Сербия чемпионатида фаолият олиб борган ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров келиб қўшилди.
Аслида “НБУ-Осиё” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланадиган фарғоналик 23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2013-2017 йиллар оралиғида Сербиянинг “Явор” ҳамда “Младост” клублари шарафини ҳимоя қилди.
Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналадиган футболчи энди фаолиятини юртимизда давом эттиради. Ҳусниддин Ғофуров “Локо” билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. У “темирйўлчилар” сафида 19-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.
Манба: www.lokomotiv.uz

- #Локомотив Жамоаси
- #Ҳусниддин Ғофуров
- #Сербия Чемпионати
- #Ўзбекистон Терма Жамоаси
- #Футболчи Шартнома
- #Явор Клуби
- #Младост Клуби
- #Фарғоналик Ҳужумкор
- #Йилги Мавсум
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0
…