Самвел Бабаяннинг арман журналистига жавоби: «Менинг Ватаним тўғрисида бундай дейишга нима ҳаққингиз бор?!»

  • Спорт
  • 18-01-2018, 16:23
  • 1 381
  • Самвел Бабаяннинг арман журналистига жавоби: «Менинг Ватаним тўғрисида бундай дейишга нима ҳаққингиз бор?!»
    Сўнгги кунларнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуларидан бири арман журналисти қаламига мансуб «Самвел Бабаян миллатчилик қурбони бўлди» мақоласи ва унга қарши билдирилган фикрлар бўлди. Сайтимизда ҳам «Бабаян ўзбекнинг ошини еб катта бўлган, бозбаш* эмас!», «Ўзбекистонда яшаётган арман: «Тевос Аршакян ғараз тўла мақоласи учун узр сўраши шарт» каби мақолалар берилди ва уларда юқоридаги мақолада билдирилган фикрлар мутлақо асоссиз эканлиги таъкидланди.

    Ижтимоий тармоқларда мақолага билдирилаётан салбий фикрлар кенг ёритилаётган бир пайтда журналист ҳамкасбларимиздан бири Самвел Бабаян билан алоқалари сақланиб қолгани, собиқ мураббий бу мақоладан қаттиқ хафа бўлгани, ҳатто касал бўлиб қолганини билдириб, бу мақолаларни сайтимиздан олиб туришимизни сўради.Табиийки, бунга рози бўлмадик ва Самвел Бабаяннинг ўз муносабатини билдиришини сўрадик. Тез орада собиқ бош мураббийнинг расмий жавоби интернет орқали етиб келди ва биз уни тўлиғича эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

    «Сизнинг провокацион мақолангизни ўқиб, чуқур таажжубда қолдим. Қандай маънавий ҳаққингиз борки, асл вазиятни билмай туриб, бизнинг Ватанимизда миллатчилик борлиги ҳақида ёзасиз!

    Мен, Бабаян Самвел, бу буюк давлатнинг фуқароси эканлигимдан фахрланаман. Мен ўзбек маҳалласида туғилганман ва менинг биринчи сўзларим ўзбекча бўлган. Бу Ватанга муҳаббат менга она сутим билан кирган, Ўзбекистон ифтихори бўлган фарзандларим ва шогирдларимни ҳам айнан шундай руҳда тарбиялайман. Менинг ватанимда бағрикенглик жуда кенг, ҳар бир шахсга миллати ва диний қарашларидан қатъи назар ўзини намоён қилиш учун тенг имкониятлар берилган.

    Менинг миллатим арманлиги, мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганимнинг ўзи ҳам фикримнинг яққол исботидир ва бундай мисоллар талайгина.

    Сизнинг Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳақидаги сўзларингиз масъулиятсизлик ва ҳатто жиноятдир. Мен бу халқнинг фазилатлари ҳақида бир умр гапиришим мумкин, лекин бундай қилмайман – чунки бутун дунё сиздан фарқли равишда бу ҳақда яхши билади. Ким Ўзбекистонга бир марта ташриф буюрса, уни бутун умр севиб қолиши аниқ.

    Сиздан менинг она Ватаним Ўзбекистон ҳақида келгусида маънисиз ва ҳеч қандай асосга эга бўлмаган мақолалардан тийилишни сўрайман. Зеро, мен шу давлатнинг фуқаросиман ва бундан фахрланаман.

    Сиз кимсизки, ўз ҳаётини, бор салоҳиятини халқи фаровонлигига бағишлаган президентимизга баҳо берасиз?! Менинг бу сўзларимга асрлар давомида бу муаззам заминда яшаётган арман миллатига мансуб барча юртдошларим қўшилишига аминман.

    Ўзингизнинг бундай хомхаёлларга асосланган ва ҳақиқатдан узоқ бўлган фикрларингизни чоп этишдан олдин менинг она юртим Ўзбекистонга келишни ва бу ерда турли миллатлар қандай тотув яшаётганини, Ватанимиз қанчалик ривожланаётганини, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини мустаҳкамлаётганини ўз кўзингиз билан бир бор бўлса-да кўришни таклиф қилган бўлардим.

    Менинг футболдан четлаштирилишим бу фаолиятда мунтазам кузатиладиган жараён бўлиб, мен буни ҳеч ким билан, айниқса сиз билан муҳокама қилмоқчи эмасман ва ҳар бир гапимга жавоб беришга тайёрман.

    Мен сизнинг бундай провокацион мақолани эълон қилишдан мақсадингиз нима эканини билмайман, лекин, унутмангки, мен ёки миллатдошларим ҳақида ёзаркансиз, журналистик одобга кўра ўзим ёки Ўзбекистонда яшовчи бирорта арман миллатига мансуб фуқародан миллатлараро муносабат ҳақида фикр олишингиз зарур эмасмиди?

    Менинг бу ҳолатга муносабатимни ҳисобга олиб, сиздан бу мақолангиз учун узр сўрашингизни талаб қиламан ҳамда келгусида бундай мавзуларни кўтаришда аниқ маълумотларга асосланишни ва жуда эҳтиёт бўлишни тавсия этаман.
    Самвел Бабаян,
    2018 йил 18 январь»


    Таъкидлаш жоизки, Самвел Бабаян ҳатто ўзбек футболидан умрбод четлаштирилганда ҳам расмий баёнот бермаганди. Унинг шунча вақт жим туриб, бу мавзу юзасидан фикр билдириши сўзларининг самимийлигини англатади. Нима бўлганда ҳам, Бабаянни кўп бора танқид қилган бўлсак-да, бу борада биз у билан якдилмиз — арман сайтида эълон қилинган мақола мутлақо асоссиз!

    Хатнинг асл — русча варианти
    «Прочитав вашу провокационную статью я был в недоумении, какое вы имели моральное право, писать про национализм в нашей стране не зная истиной ситуации.

    Я Бабаян Самвел горжусь, что я гражданин этой великой страны. Я родился и вырос в Узбекской махалле, когда я начинал говорить мои первые слова были на узбекском языке. Я с молоком матери воспитан в духе любви и патриотизма своей Родине, и также я воспитываю своих детей и учеников, которые сейчас являются гордостью Узбекистана. Моя страна очень толерантна и даёт возможность проявить себя всем не зависимо от национальности и вероисповедании. Тот факт, что я армянин и был назначен на пост главного тренера говорит об этом, и таких примеров много.

    Ваши слова об Узбекистане и узбекском народе безответственны и преступны. Я могу бесконечно говорить об этом народе и этой стране, но не буду этого делать потому, что во всём мире знают об этом крае. Кто хоть раз побывал не может не влюбиться в Узбекистан. Я вас прошу в преть не допускать таких громогласных и безосновательных заявлений, которые касаются моего родного Узбекистана, страны гражданином которого я являюсь и горжусь этим. Кто вы такой чтобы давать оценку нашему президенту, человеку который посвятил всего себя служению своему отечеству и народу. Под моими словами подпишутся все армяне которые на протяжении веков проживают на этой благодатной земле.

    Чтобы исправить своё ущербное и искаженное мнение о моем родном Узбекистане вам прежде чем писать такие провокационные статьи не мешало бы приехать и посмотреть на сколько дружно здесь живут люди разных национальностей. Как динамично развивается наша страна, завоевывает всё больший авторитет на международной арене. Моя дисквалификация это рабочие момент, который я не собираюсь ни с кем обсуждать, тем более с вами, и за каждое своё действие готов отвечать. Я не знаю какой цели вы преследовали, когда писали эту провокационную статью, Следуя журналисткой этике вы должны были спросить меня и другого армянина являющихся гражданами Узбекистана о ситуации межнациональных отношений. Учитывая вышеизложенное я требую , чтобы вы извинились и были более ответственны прежде чем поднимать данную тему, не имея реальной информации.
    Бабаян Самвел.
    18.01.2018»

    loading...
    Яндекс.Метрика