
Хитойда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўрасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал босқичидан ўрин олган Қатар ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда вьетнамликларнинг қўли баланд келди.
Ўйин асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якун топган бўлса, пенальтилар сериясида Вьетнам 4:3 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, Вьетнам Осиё чемпионати финалига йўлланмани қўлга киритган биринчи жамоа бўлди.
Иккинчи финалчи номи бугун Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади. Учрашув вақти 16:30 га белгиланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.