18:09 / 26.01.2018
7 374

“ПСЖ” президенти ваъда берди: Неймар “Реал”га ўтади

“ПСЖ” президенти ваъда берди: Неймар “Реал”га ўтади
Франциянинг “ПСЖ” клуби раҳбарияти ҳужумчи Неймар билан белгиланган шартларга кўра хайрлашишга тайёрлигини билдирди.

Париж клуби президенти Носир Ал Ҳелайфи бразилиялик ҳужумчини агар бу йил “ПСЖ” Европа Чемпионлар лигасида муваффият қозонса, шунда “Реал”га қўйиб юборишга ваъда берган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

25 ёшли футболчи бу ҳақда яқин дўстларини огоҳлантириб, жорий мавсумни Францияда якунлаб, кейин Испанияга қайтишни айтиб ўтган.

“Реал” раҳбарияти Неймарни ёзда Мадридни тарк этиш мумкин бўлган Криштиану Роналду ўрнига муносиб номзод деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, “ПСЖ” Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида айнан “Реал” клуби билан баҳс олиб боради. Илк учрашув 15 февраль куни Мадридда ўтказилса, жавоб ўйини 7 март куни Парижда бўлиб ўтади.

Демак, Неймар “Реал”га ўтиш учун бўлажак жамоасини мусобақадан чиқариб юбориш учун қаттиқ ҳаракат қилади.

Аксига олгандек, жорий мавсум “қироллик клуби” учун омадсиз ўтмоқда. Мадридликлар куни кеча “Леганес”га имкониятни бой бериб, Испания кубогидан чиқиб кетишди.

Бундан ташқари, “Реал” Испания чемпионатида “Барселона”дан 19 очко (битта ўйин кам ўтказган) ортда бормоқда.

Шуниси аниқки, “Реал” клуби келаси мавсумдан бошлаб, янги футболчилар билан яна совринлар учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар “ПСЖ”га ўтган йилнинг август ойида 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан ўтган ва дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “ПСЖ” президенти ваъда берди: Неймар “Реал”га ўтади