Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров «Орият Доно» радиосининг «Футбол+» эшиттириши меҳмони бўлди.
Ҳайдаров суҳбат жараёнида Осиё чемпионатининг илк учрашувида Қатар терма жамоасига учралган мағлубият сабабини изоҳлади.
«Бу биз учун мусобақадаги биринчи учрашув эди ва рақибларни тўла-тўкис ўрганиб чиқиш имкони бўлмаган эди. Чунки Қатарга қарши олти ой илгари икки марта ўртоқлик ўйини ўтказганмиз. Қатарнинг сўнгги учрашувлари ҳақидаги маълумотларни эса ҳеч қаердан топа олмадик. Чунки барча видеоёзувлар «Youtube» ва бошқа тармоқлардан ўчириб ташланган эди.
Биз уларнинг Сербия термасига қарши ўйинини томоша қилиш ва рақибни ўрганиш учун Қатарга вакил юбордик. Аммо вакилимиз Ўзбекистонга қуруқ қўл билан қайтди, чунки учрашув бизга маълум қилинган жойда эмас, умуман бошқа шаҳарда ўтказилган. Начора, бу уларнинг ҳуқуқи.
Осиё чемпионатининг энг кучли гуруҳи айнан бизнинг гуруҳ эканини олдин ҳам кўп айтганман, мусобақа ҳам буни кўрсатди. Биз ва Жанубий Корея ўйнаган гуруҳлар энг кучлиси бўлиб чиқди. Айнан шу гуруҳлардан иккитадан жамоа ярим финал ва финалга чиқди», — деди Равшан Ҳайдаров. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»