3 533
ПФЛ бош директори: «Арсенал», «Эвертон» ва «Аякс» клублари билан музокаралар ўтказилмоқда
Бугун Тошкентда Ўзбекистон Суперлигасига қура ташлаш маросими ўтказилди. Унда иштирок этган «Xabar.uz» мухбири ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуровдан интервью олди.
ПФЛ бош директори ўз сўзида Европанинг етакчи жамоалари билан клуб академиялари ва мураббийларининг тажрибасини ошириш борасида музокаралар кетаётганини таъкидлади.
«Биз жамоаларнинг сонини қисқартириб, Олий лигани Суперлигага айлантиришдан мақсадимиз — жамоаларнинг рақобатбардошлигини ошириш. Қўйилган талаблар эса уларнинг ўз ишига бўлган ёндашувини тубдан ўзгартиришга ундашдир. Бу ҳаракатларимиз ўз самарасини бермоқда.
ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўзбек футболини дунё даражасига чиқариш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Хусусан, жамоалар мутахассисларини хорижда таҳсил олиш учун юборяпмиз. Мана яқинда клуб шифокорлари Япония ва Қатарга бориб келишди. Шу билан бир қаторда академиялар директорлари ҳамда мураббийларининг малакасини оширишни ҳам режалаштирганмиз. Шу кунларда «Арсенал», «Эвертон» ва «Аякс» клублари билан бу борада музокаралар олиб борилмоқда», — деди Ғофуров. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди