31 январь. Англия премьер-лигаси. 25-тур. «Тоттенхэм» - «МЮ». 10-11-сониялар оралиғи. Ҳисоб - 1:0. Гол муаллифи - Кристиан Эриксен.
Ҳа, даниялик ярим ҳимоячи муҳим ўйинда АПЛ тарихидаги энг тезкор голлардан бирини урди. Аниқроқ айтсак, «шпорлар» вакили бу борадаги рейтингнинг 3-ўрнидан жой олди.
Диққатга сазовор томони, чемпионатдаги энг тезкор гол ҳам айнан «Тоттенхэм»га тегишли: Ледли Кинг 2000 йили «Брэдфорд»га қарши кечган сафар ўйинининг 9,9-сониясидаёқ ҳисобни очганди.
Кристиан Эриксен голига таъриф
Даниялик футболчи ўйинни роса соғинган экан, пачакилашиб ўтирмай, 11-сониядаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилиб қўя қолди. Чунончи, у жароҳат сабаб, маълум муддат майдонга тушолмаганди.
Хуллас, чиройли қайтиш. Айтиш жоиз, илк самарали ҳужумда «Тоттенхэм» олдинги чизиғининг барча юлдузлари иштирок этишди: Гарри Кейн ҳаводаги тўп учун курашда устун келди, Деле Алли товони билан нафис узатмани амалга оширди, Эриксен эса нозик зарба йўллаб, Давид де Хеага заррача имконият қолдирмади.
Эҳтимол, бу энг тезкор голлар орасида эстетик томондан энг чиройлисидир. Ҳисоб очилган пайт «МЮ» мухлислари жойларига тузукроқ ўрнашиб олишга ҳам улгуришмаганди.
Жозе Моуриньо чинакам «шок» ҳолатида, бироқ ўша оқшом «Уэмбли»ни бегонанинг қайғуси ташвишга солармиди? Муҳими, Эриксеннинг чақмоқ мисоли тезкор голи якуний натижа билан янада гўзаллашди - 2:0.
Абдуллохон Исроилхонов
Манба: www.interfutbol.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи