“Пахтакор”нинг португалиялик легионери клубга ўтиши ва янги мавсумдан кутаётган жиҳатлари ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- “Пахтакор”га ўтишингизнинг асосий сабаби нимада?
- “Пахтакор”– Ўзбекистоннинг бош ва катта клуби. Ўртамиёна жамоа бўлганда бу ерга келмасдим. Яна жамоа ўйнаётган ва Шота Арвеладзе орқали тарғиб қилаётган футбол катта ўрин тутди. Ушбу икки жиҳат қароримга таъсир кўрсатди.
- Келишингизга қадар ўзбек футболи ҳақида нималар билардингиз?
- Бу ерда турли жамоаларда фаолият олиб борган дўстларим туфайли ўзбек футболи билан танишиб улгургандим. 2-3 йил олдин менга бу ерда футболни яхши шароитларда ўйнаш мумкинлиги ва мамлакатнинг ўзи жуда ёқимли экани тўғрисида айтишганди.
- Янги жамоа ва мамлакатга кўникиш қандай кечмоқда?
- Биринчи навбатда футболчиларга миннатдорчилик айтаман – улар мени жуда илиқ қабул қилишди. Бу жамоага тезроқ мослашишимда ёрдам беради. Иккинчидан, шаҳарнинг бунчалик яхши бўлишини кутмагандим. Бундан ёқимли ажабландим. Кўникиш жараёним жуда яхши ва осон кечмоқда деб ўйлайман.
- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- Бош мураббий билан бу масалада суҳбатлашдим. Асосий мақсадимиз – чемпионлик. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун курашамиз ва бошқа нарса ҳақида ўйламаймиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!