Бугун футбол. «Насаф» Қаршида Амирлик клубини қабул қилади

Бугун футбол. «Насаф» Қаршида Амирлик клубини қабул қилади
Қаршининг «Насаф» клуби бугун — 20 февраль санасида Амирликларнинг «Ал-Васл» клубини қабул қилади. Беллашув 18:00 да старт олади.

«Насаф» Чемпионлар Лигасининг илк турини форс чемпионатида етакчи бўлиб турган «Персиполис»га қарши ўтказиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўз навбатида «Ал-Васл» ҳам халқаро майдондаги иштирокини мағлубият билан бошлаб, уй учрашувида Қатарнинг «Ас-Садд» клубига имкониятни бой берган.

Беллашувни Австралиядан келган ҳакам Жиллет Жаред бошқариб боради. Гуруҳдаги иккинчи ўйин эса Доҳада кечиб, 1-тур қаҳрамонлари ўзаро тўқнаш келади. Sport-TV «Насаф» иштирокидаги беллашувни жонли кўрсатишни режалаштирган.

Чемпионлар Лигаси
«C» гуруҳи. 2-тур

20 февраль, сешанба

«Насаф» — «Ал-Васл» (БАА)
«Ас-Садд» (Қатар) — «Персиполис» (Эрон)
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар