10:15 / 21.02.2018
4 248

Томоша қилинг: "Бавария" "Бешиктош"ни аяб ўтирмади - 5:0 (видео)

Томоша қилинг: "Бавария" "Бешиктош"ни аяб ўтирмади - 5:0 (видео)
Мюнхенда Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида кечган "Бавария" – "Бешиктош" учрашуви мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

16-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Вида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Учрашувдаги илк биринчи бўлим якунланишига 2 дақиқа қолганида Мюллер томонидан киритилди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Коман орадаги фарқни оширди. Орадан 14-дақиқада ўтиб, Мюллер дублга эришиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Левандовски ҳам 79- ва 88-дақиқаларда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди ва ҳисобнинг 5:0 бўлишини таъминлади.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 14 март куни Истанбулда бўлиб ўтади.

Бавария Германия – Бешиктош Туркия 5:0 (1:0, 4:0)
Голлар:
1:0 – 43 Мюллер, 2:0 – 52 Коман, 3:0 – 66 Мюллер, 4:0 – 79 Левандовски, 5:0 – 88 Левандовски.
Бавария – Ульрайх, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Хамес (Роббен, 44), Мартинес, Видаль (Толиссо, 83), Мюллер, Левандовски, Коман (Рибери, 81).
Бешиктош – Фабрисио, Адриано, Пепе, Вида, Эркин (Генюль, 69), Медель (Арслан, 85), Хатчинсон, Куарежма, Талиска, Бабел, Вагнер Лав (Тошич, 57).
Огоҳлантиришлар: Куарежма (33), Левандовски (38), Пепе (62).
Четлатиш: Вида (16).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Томоша қилинг: "Бавария" "Бешиктош"ни аяб ўтирмади - 5:0 (видео)